Юнусободда МЧЖ биносидан йирик маблағларни ўмариб кетган шахс ушланди
2017 йил 5 ноябрдан 6 ноябрга ўтар кечаси номаълум шахс, ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиш мақсадида, Юнусобод тумани ҳудудида жойлашган масъулияти чекланган жамият биноси ичига дераза панжарасини синдириш йўли билан ғайриқонуний равишда кириб, фуқаро Э.С.га тегишли бўлган 680 АҚШ доллари ва 2.090.000 сўмлик мол-мулкини ўғирлаган. Бу ҳақда пойтахт ИИББ хабар бермоқда.
Мазкур ҳолат юзасидан, Юнусобод тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми “г” банди (ўғирлик, яъни хонага ғайриқонуний равишда кириб, ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиш) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган эди.
Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан ўтказилган “Тозалаш-Антитеррор” тадбири давомида, мазкур жиноятни Г.К. содир этганлиги аниқланган.
Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, унинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.
Мавзуга оид
16:34 / 13.09.2024
Британия ИИВ раҳбари мамлакатдаги “ўғрилик эпидемияси” ҳақида нутқ сўзлаётганда унинг ҳамёнини ўғирлаб кетишди
18:20 / 24.08.2024
Тошкент вилоятида ичимлик сувидан ноқнуний фойдаланган корхона раҳбари 5 йилга қамалди
13:40 / 20.08.2024
Тошкентда қалбаки АҚШ долларини сотаётган шахслар қўлга олинди
21:49 / 16.08.2024