Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда Россия ички ишлар вазирлиги ваколатхонаси очилди
Ўзбекистонда миграция соҳасидаги келишувни амалга ошириш доирасида Россия ички ишлар вазирлиги ваколатхонаси очилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг биринчи ўринбосари Эркин Муҳитдинов маълум қилди.
“Куни-кеча Россия ички ишлар вазирлигининг Тошкентда ваколатхонаси очилди. Бу ҳамкорлигимизни амалга оширишдаги муҳим қадамдир. Умид қиламизки, бизнинг ваколатхонамиз ҳам яқин орада Россияда очилади”, деб айтган Муҳитдинов Ўзбекистонга ташриф билан келган Роструд делегацияси билан учрашувда.
Ўзбекистон томондан келишув доирасида Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва Ички ишлар вазирлиги масъул органлар этиб белгиланган.
21 декабрда Россия ҳудудида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун Ўзбекистон фуқароларининг тартибли қабули ва жалб этилиши ҳақидаги келишув кучга кирди. Ҳужжат ўзбекистонликларнинг Россияда манзилли иш билан таъминланишига қаратилган.
Россия ички ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, Россиядаги ўзбекистонликлар жами муҳожирларнинг 10 фоизини, яъни бир миллионга яқинни ташкил қилади. Уларга Россияда берилган меҳнат патентларининг тахминан ярми (765,8 минг) тўғри келади.
Мавзуга оид
22:20 / 14.05.2026
Зеленский Россиянинг энг кенг кўламли ҳужумига жавоб тайёрлашни буюрди
18:43 / 14.05.2026
Россияда мигрантларни чиқариб юбориш бўйича янги қоидалар маъқулланди
09:07 / 14.05.2026
Россияда қурилишда бахтсиз ҳодиса: ўзбекистонлик ҳалок бўлди
08:55 / 14.05.2026