Қозоғистонда Германия фахрий консули ўлик ҳолда топилди
Қозоғистоннинг Атирау шаҳрида Германиянинг Қозоғистон Республикасидаги Ғарбий Қозоғистон бўйича фахрий консули Петер Кригер вафот этди, деб хабар бермоқда маҳаллий ОАВ.
Консулнинг таниши бўлган Айнагул Темирташева маълумотига кўра, 54 ёшли Петер Кригер сўнгги вақтларда Атирауда ишлаган ҳамда яшаб келган.
"Бу барча учун жуда оғир йўқотиш. Биз унинг яқинлари ва дўстларининг телефон рақамларини билмаймиз! Бу ҳақда маълумотга эга бўлган барчани уларга ушбу қайғули хабарни етказишларини сўраймиз", - дея мурожаат қилган қиз Атирау аҳолисига.
Атирау области Ички ишлар департаменти маълумотига кўра, марҳумнинг жасади кеча, 26 декабрь куни, у ижарага олган квартирадан топилган.
"Айни дамда қатор экспертизалар белгиланди, уларнинг натижаларига кўра, Германия консулининг ўлимига нима сабаб бўлгани аниқланади", - дея хабар беришган ИИДдан.
Мавзуга оид
21:07 / 14.10.2024
Қозоғистон Ўзбекистонга Россия гази транзитини оширишга тайёрланмоқда
18:23 / 14.10.2024
Қозоғистонда Telegram офиси очилади
20:36 / 12.10.2024
Жиззахда Ўзбекистон-Қозоғистон қўшма ҳарбий машғулотлари ўтказилди
20:50 / 11.10.2024