Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қўшма корхонада меҳнат таътиллари муддати фарқланиши мумкинми?
САВОЛ: Қўшма корхонага ишга жойлашаётган вақтимда, иш берувчи корхонага чет эл фуқаролари раҳбарлик қилаётганлиги сабабли, корхонадаги йиллик меҳнат таътили 12 кунни ташкил этишини айтди. Бу тўғрими?
Ж.Абиров
ЖАВОБ: Бу — нотўғри. Меҳнат кодексининг 5-моддасига мувофиқ меҳнат ҳақидаги келишувлар ва шартномаларнинг ходимлар аҳволини меҳнат тўғрисидаги қонунлар ва бошқа норматив ҳужжатларда назарда тутилганига қараганда ёмонлаштирадиган шартлари ҳақиқий эмас. Шу билан бирга, Меҳнат кодексининг 134-моддасига мувофиқ ходимларга ўн беш иш кунидан кам бўлмаган муддат билан йиллик асосий таътил берилиши назарда тутилган.
Саволга Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги юридик хизмати раҳбари Давлатназар Матрасулов жавоб берди.
Эслатма: «Юридик хизмат минбари»да саволларга берилаётган жавоблар тавсиявий характерга эга.
Мавзуга оид
18:06 / 05.07.2026
Меҳнат кодексига шаҳвоний шилқимликка оид янги норма киритиш таклиф этилмоқда
20:02 / 11.06.2026
Иш ташлаш тақиқланган соҳалар белгиланди
18:30 / 05.05.2026
Фарзанд туғилганда отага ҳам таътил берилиши мумкин
18:19 / 13.06.2023