Жамият | 18:06
541
1 дақиқада ўқилади

Меҳнат кодексига шаҳвоний шилқимликка оид янги норма киритиш таклиф этилмоқда

Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан “Меҳнат кодексига ўзгартириш ва қўшимча киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинди.

Фото: Қонунчилик палатаси матбуот хизмати

Қайд этилишича, қонун лойиҳаси Ўзбекистон томонидан ратификация қилинган Халқаро меҳнат ташкилотининг 111-сонли конвенцияси нормаларини миллий қонунчиликка изчил жорий этишга қаратилган.

Унга кўра, Меҳнат кодексида меҳнат ва машғулотлар соҳасида камситиш белгилари қатори “терисининг ранги” ва “сиёсий қарашлар” тушунчалари билан тўлдирилмоқда.

Шунингдек, меҳнат муносабатларида инсон шаъни ва қадр-қимматини таъминлаш, иш жойларида шаҳвоний шилқимликнинг олдини олишга қаратилган ҳуқуқий механизмларни жорий этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилган.

Жумладан, Меҳнат кодексини меҳнат ва машғулотлар соҳасида шаҳвоний шилқимликка йўл қўймасликка оид янги норма билан тўлдириш таклиф этилмоқда.

Дилшодбек Асқаров
Тайёрлаган Дилшодбек Асқаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид