Жаҳон | 10:15 / 27.12.2017
4635
1 дақиқада ўқилади

Мексикада 3 ой ичида деярли 13 мингта зилзила юз берди

Фото: РИА Новости / Дмитрий Знаменский

Мексикада жорий йилнинг сентябрь-ноябрь ойлари давомида магнитудаси 1,2 баллдан 8,2 баллгача бўлган 12,7 мингтадан кўпроқ зилзила юз берди. Бу ҳақда Мексика миллий сейсмологик хизмати маълум қилди. 

Хизмат маълумотларига кўра, энг кўп зилзила сентябрда қайд қилинган – 5,7 мингта. Жумладан, айнан сентябрнинг 7- ва 19-саналарида юзлаб одамларнинг ҳаётига зомин бўлган иккита кучли зилзила юз берган. Мексика президенти Энрике Пенья Ньето бу зилзилалардан кўрилган талофатларни бартараф этиш учун 2,5 млрд доллардан кўпроқ пул зарурлигини айтган.

Октябрда мамлакатда деярли 3,8 мингта, ноябрда эса 3,2 мингтадан кўпроқ зилзила юз берган. Мексикада зилзилалар кўпроқ Оахака, Чьяпас, Герреро, Мичоакан Колима ва Халиско штатларида қайд қилинади. 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид