Путин сайловларда иштирок этиш учун ҳужжатларини топширди
Россия Федерациясининг Марказий сайлов комиссияси Россия президенти Владимир Путиндан 2018 йилги давлат раҳбари сайловларига ўз номзодини илгари суриш учун керакли бўлган ҳужжатларни қабул қилиш жараёнини бошлади. Бу ҳақда ТАСС хабар қилмоқда.
Қайд этилишича, Путиндан ҳужжатлар тўпламини Марказий сайлов комиссиясининг ҳужжатларни қабул қилиш бўйича ишчи гуруҳи ходимлари комиссия аъзоси Александр Клюкин раҳбарлигида қабул қилиб олишмоқда. Путин сайловларда мустақил номзод сифатида иштирок этишни мўлжаллаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия Федерацияси президенти Владимир Путин ўзида сайловолди дастури деярли тайёр экани, унда инфратузилмани ривожлантириш, соғлиқни сақлаш, таълим ва россияликлар даромадини оширишга эътибор қаратилиши ҳақида маълум қилганди.
Мавзуга оид
08:40
Путин Думага КХДР билан ҳарбий ҳамкорлик тўғрисидаги қонун лойиҳасини киритди
10:10 / 12.10.2024
Бербок: Путин Украина масаласини Шолц билан муҳокама қилишдан бош тортди
21:13 / 11.10.2024
НАТОнинг янги бош котиби иттифоқчиларни Путиннинг ядровий таҳдидларига эътибор қаратмасликка чақирди
16:10 / 11.10.2024