Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонлик боксчи WFA йўналиши бўйича жаҳон чемпионига айланиши мумкин
Профессионал рингда фаолият олиб бораётган ўзбекистонлик боксчи Жамшидбек Нажмиддинов ўзининг навбатдаги жангини 30 декабрь куни Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида ўтказади.
Ўзбекистонлик боксчи индонезиялик Херо Титога қарши рингга кўтарилади. Ушбу жанг ғолиби WFA (World Fighting Assotiation) йўналиши бўйича жаҳон чемпионлиги камарини қўлга киритади. Жанг ташкилотчилари Buka Boxing ва Жамшидбек Нажмиддиновнинг промоутери Temurlan Promotion асосчиси Хусрав Насруллаевдир.
– Ўйлайманки, индонезиялик боксчи бу ерга мағлубият учун келаётгани йўқ, аммо мен ҳам Ватаним учун ғалаба қозонишга ва байроғимизни юқори кўтаришга ҳаракат қиламан, – деди Нажмиддинов.
Мавзуга оид
00:24 / 02.03.2026
Ўзбекистонлик боксчилар "Странжа-2026" мусобақасида 7 та олтин медални қўлга киритишди
10:01 / 22.02.2026
Бектемир Мелиқўзиев рақибини техник нокаутга учратди
09:37 / 25.01.2026
Исроил Мадримов ғалаба билан қайтди
20:13 / 29.12.2025