17:30 / 28.12.2017
22938

Дариға Назарбоева: «Ҳар бир ҳокимда вертолёт бўлиши керак»

Фото: pexels.com

Нурсултон Назарбоевнинг қизи, сенатор Дариға Назарбоеванинг айтишича, Қозоғистондаги ҳар бир ҳокимда вертолётлар бўлиши керак, деб хабар бермоқда Tengrinews.kz.

"Ҳозирда биз мана Eurocopter’да меҳмондамиз. Унинг ривожланиш йўллари ҳақида бундан кейин ҳам кўрсатиш лозим, сабаби қозоғистонликлар бундай вертолётларнинг фойдаси ҳақида тўлиқ маълумотга эга эмаслар. Санавиация ривожланиши керак. Ҳар бир ҳокимда, айниқса қишлоқ хўжалиги билан шуғулланувчи минтақаларда, шундай вертолёт бўлиши шарт. Ҳар куни 500 километр йўлни автомобилда босиб ўтиш керак эмас, балки 2-3 соатда вертолётда учиб келиш ва ҳамма жойни кўздан кечириб чиқиш имкони бор. Бу ишни анча енгиллаштиради. Катта шаҳарларда эса тирбандлик муаммоси бор, шунинг учун биз бу борада ҳам навбатда туришга мажбурмиз", - дея айтиб ўтган Дариға Назарбоева "Еврокоптер Қозоғистон инжиниринг" заводига ташрифи чоғида.

"Хориждаги катта шаҳарларда аэротакси ишлайди, бу жуда сердаромад нарса. Шунинг учун бизни иқтисодиётни ҳам келажакда шу кутаётганини тахмин қилиш мумкин. Биз бундай ишлаб чиқариш қувватларини қўллашимиз ҳамда ривожлантиришимиз лозим", - дея қўшимча қилиб ўтди депутат.

Top