Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитой тақиқларга қарамасдан Шимолий Кореяга нефть сотмоқда – ОАВ
Хитой кемалари Шимолий Корея танкерларига шундоқ денгизда нефть сотмоқда. Бу ҳақда “Чосон Ильбо” нашри АҚШ сунъий йўлдошларидан олинган суратларга иқтибос келтирган ҳолда хабар бермоқда.
Нашр маълумотларига кўра, коинотдан олинган суратларда Хитой танкерлари Шимолий Корея кемаларига нефть қуйишаётгани тасвирланган. Шимолий Кореяга денгизда нефть сотиш БМТ хавфсизлик кенгашининг сентябрда қабул қилинган резолюциясига кўра тақиқланган.
“Биз ноқонуний нефть савдоси сентябрда БМТ Хавфсизлик кенгаши Шимолий Кореяга нефть маҳсулотлари импортини қатъий чеклаганидан кейин бошланганига эътибор қаратишимиз лозим”, деб маълум қилган нашрга ҳукуматдаги манба.
Шимолий Корея 3 сентябрда қитъалараро баллистик ракеталарга мўлжалланган водород жанговар каллагини муваффақиятли синовдан ўтказганини маълум қилган.
Шу сабабли БМТ Хавфсизлик кенгаши Шимолий Кореяга нисбатан санкциялар киритган. Бу санкциялар Пхеньяннинг экспорт-импорт имкониятларини анча чеклайди.
Мавзуга оид
08:35 / 05.06.2026
Ўзбекистонда Хитойнинг янги интернет провайдер зоналари пайдо бўлади
08:22 / 05.06.2026
Ўта бой аҳоли сони энг тез ўсган давлат маълум бўлди
08:56 / 04.06.2026
Жиззахда болалар учун хавфли ўйинчоқлар аниқланди
08:16 / 02.06.2026