Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фарғона шаҳрига кирувчи “Водий-5” йўл-патруль пости олиб ташланди
Президентнинг Олий Мажлисга тақдим этган Мурожаатномасида вилоятлар ўртасидаги постларнинг жойлашуви нафақат аҳолига, балки иқтисодиётга ҳам салбий таъсир кўрсатаётганини танқид қилган ва буни бартараф этиш чоралари кўрилишини талаб этганди.
ЎзА’нинг ёзишича, Фарғона вилоятида қисқа муддатда уларнинг фаолияти қайта кўриб чиқилди ҳамда 8 та йўл-патруль хизмати масканини олиб ташлаш тадбирлари кўрилмоқда.
Фарғона туманидан Фарғона шаҳрига кирувчи “Водий-5” йўл-патруль пости автомашиналар тирбандлиги туфайли кечаси-ю кундуз ҳайдовчи ва йўловчиларга ноқулайликлар келтириб чиқарарди. Эндиликда мазкур постнинг фаолияти тўхтатилди.
– Бундан жуда ҳам хурсанд бўлдик, – дейди Фарғона тумани Водил қишлоғилик Носиржон Раҳимов. – Сўлим Шоҳимардон қишлоғи ҳамда Сўх туманига бориш учун илгари анча оворагарчиликлар бўларди.
Мавзуга оид
08:24 / 04.06.2026
Фарғонада мембранали сув ҳавзасида бир киши чўкиб кетди
16:15 / 23.05.2026
“Мақсад сари” шина тортган бола: унинг отасига чора кўрилиши мумкин
08:24 / 20.05.2026
Фарғона ва Наманганда йирик миқдордаги наркотик моддалар мусодара қилинди
11:41 / 19.05.2026