Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳиндистонда “талоқ” учун озодликдан маҳрум қилиш маъқулланди
Ҳиндистон парламентининг қуйи палатаси (Лок сабха) мусулмончиликда учрайдиган “уч талоқ қилиш” билан ажрашиш учун жазолаш кўзда тутилган қонун лойиҳасини маъқуллади.
“Талоқ қилиш” Ҳиндистон олий суди томондан августда ноқонуний деб тан олинганди. “Талоқ қилиш” эркакларга “талоқ” сўзини уч марта айтиб, завжаси билан расмий жараёнларсиз ажрашиш имконини берган. Олий суд “талоқ қилиш” исломнинг бош арконларига ва мамлакат конституциясининг фуқаролар тенгҳуқуқлигини кафолатловчи 14-моддасига зид келиши ҳақида қарор қабул қилган.
Маълум қилинишича, “талоқ” учун жиноий жавобгарлик киритилишини депутатларнинг аксарияти қўллаб-қувватлаган. Белгиланган тартиботга кўра, энди қонун лойиҳаси парламентнинг юқори палатасига кўриб чиқиш учун топширилади. Агар қонун қабул қилинса, қонунбузарлар 3 йилгача озодликдан маҳрум этилишлари мумкин.
“Талоқ қилиш” Саудия Арабистонида кенг тарқалган. Бироқ кўпчилик мусулмон давлатларда у тақиқланган, чунки имомлар томондан “талоқ”нинг мумкинлиги шубҳа остига қўйилади. Бироқ Ҳиндистонда ундан фаол равишда фойдаланилади. Бундан ташқари, замонавий технологиялар ривожланиши билан ажрашиш янада “осонлашмоқда”. Эрлар ўз рафиқаларини смс-хабар орқали “талоқ қилган” ҳолатлар ҳам кўплаб учрамоқда.
Мавзуга оид
13:09 / 09.02.2026
Ҳиндистон заводлари АҚШ билан келишув учун Россия нефтидан воз кечмоқда
21:26 / 07.02.2026
Энг кўп гуруч истеъмол қиладиган мамлакатлар маълум қилинди
12:27 / 06.02.2026
Ўзбекистон Ҳиндистондан айрим товарлар импортини вақтинча чеклади
15:33 / 05.02.2026