Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Маданиятсиз мухлислари учун клубларга 500 миллион сўмлик жарималар қўлланади
Ўзбекистоннинг профессионал футбол клублари ўртасидаги 2018 йил учун футбол бўйича мусобақалар регламенти тасдиқланди, деб хабар бермоқда ПФЛ сайти.
Ундан ЎФФ ҳамда ПФЛ байроғи остида ўтадиган мусобақалар тузилиши, формати, қатнашувчи клубларга қўйиладиган талаблар ўрин олган.
Мана шу талаблар ҳақида Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси бош директори Омон Ғофуров ўз фикрларини билдириб ўтди.
«Ўзбекистон Суперлигаси иштирокчи клублари эндиликда 5 нафаргача хорижлик футболчиларни 4+1 форматида рўйхатдан ўтказиш имконига эга бўлишади. Сўнгги йилларда чемпионатимизда легионер дарвозабон ўйнаши мумкин эмас эди. Бу тақиқ ҳам бекор қилинди. Энди клублар хорижлик дарвозабонлар билан ҳам шартнома имзолашлари мумкин бўлади.
Қолаверса, клуб тизимида ишлайдиган ходимлар борасида ҳам аниқ лавозимлар бўйича қандай ишчилар фаолият олиб бориши регламентда кўрсатиб ўтилди.
Мухлислик маданияти энг долзарб масалалардан бири бўлиб турибди. Аксарият стадионларга ташриф буюрувчи футбол ишқибозлари ёмон хулқ-атворлари сабабли бошқа мухлисларни стадионга келишдан бездириб қўйишади. Айнан маданиятсиз мухлислар туфайли кўплаб ишқибозлар стадионларга фарзандлари билан ташриф буюра олишмайди. Мана шу ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида, янги мавсумдан бошлаб клублар олдига мухлислар билан иш олиб бориш вазифасини қўйдик. Агарда қайсидир жамоа мухлислари стадионда ўзларини ёмон тутишса, ҳакам ва футболчиларни ҳақорат қилишса, ўша клубга 500 миллион сўмга қадар бўлган жарималар солиниши регламентга киритилди. Молиявий жазога тортилмаслик учун ҳам эндиликда клублар ўз мухлислари билан иш олиб боришга мажбур бўлишади.
Суперлигада иштирок этувчи клублар мураббийлари эндиликда талабнома беришдан олдин ўзларининг чорак ва йиллик режаларини бизга тақдим этишлари керак. Бу режани Ўзбекистон футбол федерацияси Илмий-методик бўлими мутахассислари ўрганиб чиқишади. Агар мураббийнинг режаси талабга жавоб бермаса, режасини ўзгаритиб, қайтадан топширмагунча, мураббий 2018 йилги ўйинлар талабномасига киритилмайди» - деди Омон Ғофуров.
Мавзуга оид
04:28 / 11.03.2022
Драганнинг «Пахтакор»и яна ғолиб: «шерлар» Черанга боғланиб қолдими?
16:48 / 20.01.2021
Футболдаги ўзбек иши. Ҳакамлар ким билан келишишган?
22:33 / 29.11.2020
Сергеев – қаҳрамон, Машарипов ҳамон жамоада. «Пахтакор»нинг чемпионлик ўйинидан фотогалерея
21:17 / 20.11.2020