Жаҳон | 16:40 / 29.12.2017
10825
2 дақиқада ўқилади

Назарбоев Қозоғистон Қуролли кучлари жанговар қудратини бир ярим баробарга оширмоқчи

Фото: Akorda.kz

Қозоғистон раҳбари мамлакат Мудофаа вазирлиги раҳбарияти билан учрашди, деб хабар бермоқда Оқўрда матбуот хизмати.

Учрашув давомида давлат раҳбарига Қозоғистон Республикаси Қуролли кучларининг 2017 йилдаги фаолияти якунлари ҳақида ҳисобот берилди, мамлакат мудофаа салоҳиятини мустаҳкамлаш ва қўшинларнинг жанговар тайёргарлигини ошириш бўйича маълумот тақдим этилди. Нурсултон Назарбоевнинг қайд этишича, армия, ташкил этилганидан сўнг ўтган 25 йил давомида ҳудудий яхлитлик, иқтисодий фаровонлик ва мамлакат нуфузини мустаҳкамлаш бўйича кафолатга айлана олди.

"Биз жорий йилда миллий хавфсизлик стратегияси, ҳарбий доктрина, Қуролли кучларни ривожлантириш концепциясини тасдиқладик. Уларда мамлакатнинг ҳарбий ташкилотини янада ривожлантириш бўйича йўналишлар ва вазифалар бегилаб олинди. Бу ҳужжатлар амалга оширилиши натижасида 2020 йилга келиб Қуролли кучларнинг жанговар қуввати қўшинларимиз жанговар салоҳиятини ошириш ҳисобидан бир ярим баробарга ошиши керак. Махсус амалиёт кучлари имкониятлари уч баробарга кўпаяди", - дея айтиб ўтди Қозоғистон президенти.

Мавзуга оид