Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия: Саакашвили билан боғлиқ вазият Украина учун шармандалик
Россия Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Мария Захарованинг маълум қилишича, Грузия собиқ президенти, Одесса области собиқ губернатори Михаил Саакашвили билан боғлиқ вазият Украина халқи учун шармандаликдир. Бу ҳақда у kp.ru сайтига берган интервьюсида айтиб ўтди.
«Бу Украина халқи учун шармандалик: четдан келган одам сиёсий жараёнларни бошқаришга уринмоқда ва вазиятни беқарорлаштирмоқда, ифлос ўйинлар билан шуғулланмоқда, фақат бузиш билан банд бўляпти», - дея айтиб ўтди Захарова.
Унинг сўзларига кўра, бу Грузия халқи учун ҳам яна бир муаммодир.
«Муаммо шундаки, у Грузиянинг дунёдаги энг таниқли вакилларидан бири саналади ҳамда унинг ғалати хатти-ҳаракати туфайли бутун бир халқ ҳақида ёлғон тушунча пайдо бўлиши мумкин», - дея маълум қилди Захарова.