19:00 / 30.12.2017
7328

Фуқаро ҳаво кемаларига рўйхат белгисини қайд этиш авиация қоидаларига ўзгартиришлар киритилди 

Фото: uzcaa.uz

Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг буйруғи билан Фуқаро ҳаво кемаларига рўйхат белгиси ва давлат таниш белгисини ҳамда бошқа белгиларни қайд этиш авиация қоидаларига ўзгартиришлар киритилди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 2 сентябрдаги 692-сон “Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарорига мувофиқ буюраман:

1. Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 2016 йил 27 июндаги 81-Н-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2811, 2016 йил 14 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами 2016 й., 28-сон, 344-модда) билан тасдиқланган Фуқаро ҳаво кемаларига рўйхат белгиси ва давлат таниш белгисини ҳамда бошқа белгиларни қайд этиш авиация қоидаларига (ЎЗР АҚ-44) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилди.

2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга кирди.

Фуқаро ҳаво кемаларига рўйхат белгиси ва давлат таниш белгисини ҳамда бошқа белгиларни қайд этиш авиация қоидаларига киритилаётган ўзгартиришлар:

1. 5-банд қуйидаги таҳрирда баён этилади:

“5. Рўйхат белгиси ва давлат таниш белгиси:

ҳаво кемаси фюзеляжининг қанотлари ва дум қанотлари орасидаги қисмининг ён томонлари юзасига горизонтал йўналиш бўйича қатъий перпендикуляр;
ҳаво кемаси фюзеляжининг қанотлари ва дум қанотлари орасидаги қисмининг ён томонлари юзасида белгиларни қайд этиш учун бўш жой бўлмаганда, ҳаво кемаси вертикал дум қаноти юзасининг пастки қисмига ҳар икки томонидан;
ҳаво кемаси чап қаноти конструкцияси пастки юзасининг чап томонига (бунда белгилар қанотнинг олд қисмига параллел ҳолда жойлаштирилиши керак);
шар шаклидаги аэростатнинг максимал горизонтал айланасига яқин икки диаметрал қарама-қарши томонига;
шар шаклига эга бўлмаган аэростат чизиғининг максимал кўндаланг кесимига яқин бевосита осма белбоғи устида ёки саватнинг осма арқонларини қотириш нуқталари устида икки томонига;
дирижаблнинг корпуси бўйлаб икки томонига ҳамда симметрия чизиги бўйлаб устки юзасига;
вертолётда унинг дум балкасининг ҳар икки томонига қайд этилади.”.

2. 9-банд қуйидаги таҳрирда баён этилади:

“9. Ҳаво кемасининг фюзеляжидаги ҳамда вертикал дум қаноти юзасидаги (шу жумладан, вертолёт дум балкасидаги) қайд этиладиган ҳарф ва рақамларнинг баландлиги 30 см.дан, аэростат ва ҳаво кемасининг қанотида қайд этиладиган ҳарф ва рақамларнинг баландлиги эса, 50 см.дан кам бўлмаслиги лозим.”.

Top