Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Андижондаги “O’zbegim” савдо ва кўнгилочар марказида байрам сайиллари бўлиб ўтди
Андижон шаҳрининг рамзларидан бирига айланишга улгурган “O’zbegim” савдо ва кўнгилочар маркази байрам кунларида шаҳарликлар ва вилоят аҳлига хизмат кўрсатиш учун ўзгача тайёргарлик кўрди.
Шаҳарга ташриф буюрган ҳар қандай меҳмон, фарзандлари билан, албатта, байрамона безатилган “O’zbegim” савдо ва кўнгилочар марказига ташриф буюриши аниқ.

Маскан олдидаги майдонда водийдаги энг баланд 30 метрлик ранго-ранг безатилган арча қад кўтарган бўлиб, унинг атрофида қорбобо ва қорқиз, ўзбек халқ эртаклари қаҳрамонлари болажонларга хизмат қилаётир.

Оқшом тушганида андижонлик санъаткорлар томонидан турли бадиий чиқишлар намойиш этилиб, муҳташам арча атрофида халқ сайиллари ўтказилмоқда.

Мазкур иншоотда барча қулайликларни ўзида мужассам этган ҳолда замонавий савдо ва хизмат кўрсатиш мажмуаси ташкил қилинган.

“O’zbegim”да юқори савияда хизмат кўрсатувчи турли ресторан ва кафелар, энг охирги технология асосида кинотеатр заллари, замонавий болалар ўйингоҳи, озиқ-овқат, кийим-кечак, маиший буюмлар савдо мажмуалари мижозлар хизматида.








Мавзуга оид
19:01 / 10.05.2026
Андижонда “Ласетти” зовурга тушиб кетди
21:51 / 08.05.2026
Андижонда микроавтобусда 58 нафар болани ташиётган ҳайдовчи аниқланди
09:26 / 01.05.2026
Андижонда ер савдосида гумонланган ҳоким ёрдамчиси ва маҳалла раиси қўлга олинди
17:00 / 28.04.2026