Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Конгода мухолифат намойишлари арафасида интернет ва смс-хизмат ўчириб қўйилди
Конго Демократик Республикаси (КДР) ҳукумати давлат хавфсизлиги нуқтаи назаридан мамлакатда ўтказилмоқчи бўлаётган аксилҳукумат намойишлари арафасида интернет ва смс-хизматни ўчириб қўйишни буюрди. Бу ҳақда actualite.cd хабар бермоқда.
ОАВ маълумотларига кўра, 31 декабрда КДРнинг йирик шаҳарларида намойишлар ўтади. Намойишчилар президентни учинчи муддатга қолиш учун конституцияга ўзгартиришлар киритишдан воз кечишга чақиришмоқчи. Талаблар орасида сиёсий маҳбусларни озод қилиш талаби ҳам бор.
“Хавфсизлик нуқтаи назаридан ва телекоммуникациялар ҳақидаги қонуннинг 46-моддасига биноан, КДРда 30 декабрь соат 18дан бошлаб янги фармойиш чиққунга қадар қуйидаги хизматларни тақдим қилиш тўхтатилади: смс, интернет”, деб айтилган мамлакат алоқа вазири Эмери Окунжининг баёнотида.
Баёнотга кўра, тақиқловни бекор қилиш қарори 1 январда қабул қилинади.
Порталнинг таъкидлашича, интернет ва смс-хабарларга тақиқлов КДРда йирик аксилҳукумат намойишлари арафасида мунтазам жорий қилиб келинади.
Мавзуга оид
20:58 / 26.05.2026
Африкадагилар Эбола безгаги тарқалишини жиловлай олмаяпти
22:54 / 24.05.2026
Конгода Эбола эпидемияси сабабли авиақатновлар тўхтатилди
21:30 / 19.05.2026
Конгода Эбола вирусидан вафот этганлар сони 131 нафарга етди
15:09 / 17.05.2026