Жаҳон | 19:10 / 03.01.2018
28913
2 дақиқада ўқилади

Чеченистонда ўзбекистонлик архитекторлар лойиҳаси асосида мўъжаз масжид қурилмоқда 

Фото: grozny.tv

Чеченистоннинг Шали шаҳрида ўзбекистонлик архитекторлар лойиҳаси асосида 20 минг кишилик масжид барпо этилмоқда. Ушбу масжидга маҳаллий аҳоли илтимоси билан республика раҳбари Рамзан Қодиров номи берилмоқчи. Янги масжид қурилиши 2012 йил март ойида бошланган. Унинг очилиши 2018 йилга режалаштирилган. Масжид лойиҳасини яратиш устида ўзбекистонлик архитекторлар иш олиб боришган. 

Масжид баланд бинолар мажмуаси “Шали-Сити” яқинида жойлашган. Масжиднинг 4 томонида баландлиги 63 метр келадиган 4 та минора жойлашган, масжид гумбази баландлиги 43 метрни ташкил қилади. Масжид ҳудуди 12 та фаввора билан безалади. Масжид услуби ва безалиши бўйича дунёда аналогларга эга бўлмайди. Унинг ташқи ва ички қисми грек оқ мармари билан қопланади. Масжиднинг бутун ҳудуди 6,5 гектарни ташкил қилади. 

“Шали-Сити”да 7 та осмонўпар бино қурилиши 2013 йилда бошланган. Мажмуа яримой кўринишида қурилган. Марказий меҳмонхона ва бизнес-марказ бинолари баландлиги 90 метрдан ошади. Мажмуада, шунингдек, 12, 14, 16-қаватли турар жой бинолари ва 21-қаватли минора жойлашган. 

Мавзуга оид