Туркманистон Афғонистонга электр энергияси бўйича бир ой муҳлат берди
Афғонистони ҳукумати сешанба, 2 январь куни Туркманистондан мамлакатнинг шимолий минтақаларига электр энергияси етказиб берилиши икки кунлик қисқа танаффусдан сўнг яна тикланганини маълум қилди. Бу ҳақда маҳаллий Pajhwok нашри хабар бермоқда.
Ҳар икки томон Афғонистонга бир ой муддатга электр энергиясини етказиб беришни узайтириш тўғрисида келишиб олди.
Аввалроқ, Туркманистон Афғонистоннинг шимолий вилоятларига етказиб берилаётган электр энергияси учун нархни 100 фоизга оширгани хабар берилганди. Аввал 1 киловатт $0,02 турган бўлса, Туркманистон янги йилдан нархни $0,04 га кўтарган.
Афғонистон ҳукумати янги шартларда шартнома имзолашдан бош тортди, шу сабабдан Туркманистон томони Ҳирот, Фарёб, Сари-Пул ва Жузжонга электр энергияси етказиб беришни тўхтатди.
Афғон ҳукуматининг умид билдиришича, уларнинг делегацияси тез орада Туркманистонга ташриф буюради ва электр энергиясини етказиб бериш бўйича музокаралар ўтказади.
Эслатиб ўтамиз, Тожикистон қўшни Афғонистонга электр энергиясини бир киловатт-соат учун 4,059 центлик нархда экспорт қилади.
Мавзуга оид
21:44 / 09.11.2024
Афғонистонда ИИВ, Мудофаа вазирлиги ва разведка қурол-яроғ бериш ҳуқуқидан маҳрум этилди
18:05 / 06.11.2024
Афғонистонда кўкнори етиштириш ҳажми яна ошмоқда — БМТ
14:12 / 06.11.2024
Ўзбекистон ва ЕИ афғон масаласи бўйича ўзаро маслаҳатлашувни давом эттиради
22:45 / 02.11.2024