Эрон мамлакатдаги тартибсизликлар ким томондан уюштирилганини маълум қилди
Эрон бош прокурори Муҳаммад Жафар Мўнтазарий АҚШ, Исроил ва Саудия Арабистонини Эронда тартибсизликлар уюштиришда тил бириктирганликда айблади. Бу ҳақда IRNA ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Мўнтазарийнинг айтишича, Эронда бир неча кун давом этган норозилик намойишлари режасининг бош лойиҳачиси ва бу тартибсизликларни амалга оширган гуруҳ ташкилотчиси аввал Марказий разведка бошқармасининг террорчиликка қарши кураш бўлимини бошқарган Майкл Д'Андреа бўлган.
“Эронда тартибсизликларни амалга ошириш учун махсус гуруҳ тузилган, унинг таркибига АҚШ, Исроил ва Саудия Арабистони кирган. Гуруҳга Исроилнинг “Моссад” разведка хизмати билан боғланган зобитлардан бири Майкл Д'Андреа бошчилик қилган. Барча харажатларни Саудия Арабистони қоплаган”, деб маълум қилди Мўнтазарий.
Унинг таъкидлашича, тартибсизликларни амалга ошириш режасини тузиш учун маълумотлар бир неча йиллар давомида тўпланган. Бош прокурорнинг айтишича, режани тузишда шунингдек “Эрон халқи мужоҳидлари ташкилоти” гуруҳи, монарх тузумнинг издошлари, миллатчилар ва коммунистик йўналиш билан боғлиқ бир неча гуруҳ иштирок этган.
Мўнтазарийнинг таъкидлашича, Ироқнинг Ирбил шаҳрида ва Афғонистонда иккита операцион бўлим ташкил этилган. Бу бўлимларнинг мақсади норозилик намойишларига ИШИД аъзоларини жалб қилиш бўлган.
2017 йил июнда New York Times нашри МРБнинг Эрон йўналишини “Қора шаҳзода” ёки “Оятуллоҳ Майк” лақаблари билан маълум бўлган Майкл Д'Андреа бошқаришини маълум қилган. У аввал “Ал-Қоида” етакчиси Усома бин Лодинни қидириш операциясига бошчилик қилган.
Эроннинг Теҳрон, Машҳад, Исфахон ва Решт шаҳарларида 28 декабрда оммавий норозилик намойишлари бошланганди. Эрон президенти Ҳасан Руҳоний норозиликлар ички муаммолар ва бошқа давлатларнинг ундови билан юз бераётганини айтганди.
3 январда эса Эрондаги тартибсизликлар якунлангани маълум қилинган.
Мавзуга оид
23:20 / 13.11.2024
Полшада АҚШнинг ракетага қарши мудофаа базаси очилди
22:44 / 13.11.2024
Трамп маъмуриятида Украина бўйича махсус вакил бўлади — ОАВ
22:14 / 13.11.2024
Трамп лавозим тақсимламоқда: Пентагон журналистга, Маскка янги департамент
15:44 / 13.11.2024