Янги рисола: «2017 йил ‒ шиддатли ислоҳотлар йили»
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан Бош прокуратура ва «Тараққиёт стратегияси» маркази билан ҳамкорликда «2017 йил ‒ шиддатли ислоҳотлар йили» рисоласи тайёрланди, деб ёзади Адлия вазирлиги ахборот хизмати
Мазкур рисола ўзбек, рус ва инглиз тилларида тайёрланган бўлиб, унда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев ташаббуси билан 2017 йил давомида давлат ва жамият ҳаётининг барча соҳаларида амалга оширилган ислоҳотлар таҳлилига чуқур ва атрофлича тўхталиб ўтилган бўлиб, ундаги маълумотлар қисқача ахборот шаклида, инфографикалар кўринишида ҳамда фотосуратлар орқали тақдим этилган.
Рисоланинг асосий қисмида ўтган бир йил давомида давлат ҳокимияти ва бошқаруви, суд-ҳуқуқ, қишлоқ хўжалиги, нефть ва газ, кимё, кончилик, энергетика, қурилиш, архитектура, соғлиқни сақлаш, йўл-транспорт, тўқимачилик, туризм ва бошқа соҳаларда амалга оширилган муҳим ишлар, шунингдек, Давлат раҳбарининг 2017 йил давомида хорижий давлатларга қилган ташрифлари ҳамда Ўзбекистонга ташриф буюрган бир неча давлат раҳбарлари ва нуфузли халқаро ташкилотлар етакчилари ҳақидаги маълумотлар ҳамда улар ўртасидаги келишувлар батафсил ёритилган.
Мазкур рисоланинг яна бир ўзига хос муҳим жиҳати шундаки, унда чет эл сиёсатчилари, таҳлилчилари ва халқаро ташкилотлар раҳбарларининг Ўзбекистонда олиб борилаётган ислоҳотларга берган баҳолари ва билдирган фикр-мулоҳазаларига кенг ўрин берилган.
Қўшимча маълумот учун Адлия вазирлиги ҳузуридаги «Адолат» нашриётига мурожаат қилишингиз мумкин.
Телефон: 0 (371) 268-28-56, 268-28-57. Факс: 0 (371) 268-28-43, 268-28-41.
Мавзуга оид
18:54 / 25.10.2024
Ўзбекистонда сотилган энг қиммат ва антиквар автомобил ҳақида маълумот берилди
20:50 / 07.08.2024
Ўзбошимча эгалланган ер қандай қонунийлаштирилади? Янги қонун бўйича мутахассис билан суҳбат
09:43 / 24.07.2024
Корпоратив муносабатларнинг ҳуқуқий асослари янада такомиллаштирилмоқда
18:02 / 11.07.2024