Спорт | 19:10 / 05.01.2018
25738
1 дақиқада ўқилади
Нархи 100 миллиондан ошган футболчилар тўрттага кўпайди
Футболчиларнинг трансфер нархи билан шуғулланувчи обрўли немис портали Transfermarkt янги маълумотларни эълон қилди.
Унга кўра, 2018 йил ҳолатига, 4 нафар футболчининг нархи 100 миллион евродан ошиб кетган. Аввалроқ, бундай кўрсаткичга Лионель Месси (180 млн евро), Неймар (150) ва Криштиану Роналду (120) эришган эди.
Энди эса Кевин Де Брюйне (110 млн евро), Ҳарри Кейн (120 млн евро), Антуан Гризманн (100 млн евро) ва Эден Азар (100 млн евро) улар сафига қўшилган.
Шунингдек, 100 миллион евро маррага яна бир қатор футболчилар яқинлашиб олган - Киллиан Мбаппе, Поль Погба, Филиппе Коутиньо (барчаси 90 млн евро), Пауло Дибала, Ромелу Лукаку ва Луис Суарес (85 млн евро).
Мавзуга оид
13:29 / 17.09.2024
Роналду — «МЮ»ни тарк этиши, клуб билан ҳозирги муносабатлари ва ўғлининг футболчи бўлиш истаги ҳақида
10:49 / 13.09.2024
Роналду биринчи бўлиб ижтимоий тармоқларда 1 млрд обуначига эга бўлди
11:38 / 12.09.2024
Роналду — «Реал»даги фаолияти, Мбаппе Мадридга ўтиши ва Кроос фаолиятини якунлагани ҳақида
19:43 / 02.09.2024