Иқтисодиёт | 15:03 / 06.01.2018
13059
2 дақиқада ўқилади
Реклама

Янги хизматлар самараси: қулайлик, тезкорлик, сифат

Фото: Қишлоқ қурилиш банк

АТБ “Қишлоқ қурилиш банк” Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йилида замонавий хизматлар кўламини кенгайтиришга интилмоқда. Бунда янги хизматларни жорий этиш орқали аҳолига ва мижозларга қўшимча қулайлик яратиш асосий мезон бўлмоқда.

Фото: Қишлоқ қурилиш банк

Татбиқ этилган янгиликлардан бири банк тизимида халқаро пул ўтказмалари учун маблағлар мижозлардан миллий валюта – сўмда қабул қилиниб, чет элга жўнатилиши йўлга қўйилди. Юборилган пул маблағларини хорижда қабул қилиб олувчи фуқаро ўша давлат пул бирлигида ёки АҚШ доллари, Еврода олишлари мумкин. Бунда хорижий валюта фуқаронинг хоҳишига кўра танланади. Қўйингки, “Қишлоқ қурилиш банк” филиаллари орқали хорижда истиқомат қилаётган, вақтинчалик хизмат сафарида ёки саёҳатда бўлган, ўқув юртларида таълим олаётган яқин қариндошларингиз, танишларингиз ва бошқа жисмоний шахслар номига миллий валютада пул маблағларини топширган ҳолда чет эл валютасини жўнатишингиз мумкин.

Фото: Қишлоқ қурилиш банк
Фото: Қишлоқ қурилиш банк

Бундан ташқари АТБ “Қишлоқ қурилиш банк” мижозлари ўзларига тегишли сўм пластик карточкаларидаги маблағлари ҳисобидан ҳам хорижга пул жўнатмаларини амалга оширишлари мумкин. Бу амалиёт саноқли дақиқалар ичида, тезкор ва сифатли бажарилади.

Фото: Қишлоқ қурилиш банк

Қўшимча маълумот учун:

(+99871) (0-371) 150-10-01, 150-76-46, 150-76-84, www.qqb.uz

“Қишлоқ қурилиш банк” – фаровон ҳаётингиз хизматида!

Банк ахборот хизмати
Реклама ҳуқуқи асосида.
Хизматлар лицензияланган

 

Мавзуга оид