Жаҳон | 10:09 / 06.01.2018
5977
1 дақиқада ўқилади
Twitter жаҳон етакчиларининг саҳифаларини блоклашдан бош тортди
Twitter ижтимоий тармоғи раҳбарияти расмий баёнотни эълон қилди, унда жаҳон етакчиларининг саҳифаларини блоклашдан бош тортиши ҳақида сўз юритилади.
«Twitter глобал, умумий мунозараларга етишда ёрдам кўрсатиш учун фаолият кўрсатади. Сайланган жаҳон етакчилари бу баҳс-мунозаларда муҳим ўрин тутади, сабаби уларнинг жамиятга таъсири ностандарт даражага эга», - дейилади расмий хабар матнида.
Компаниядан таъкидлашларича, бундай ҳаракатлар билан етакчиларни жим бўлишга мажбурлаш имконсиз, бироқ уларнинг сўзларини муҳокама қилиш анча мушкуллашади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ WikiLeaks асосчиси Жулиан Ассанжнинг Twitter ижтимоий тармоғидаги саҳифаси йўқолиб қолгани хабар берилганди.
Мавзуга оид
23:47 / 14.08.2024
Х ижтимоий тармоғи ноқонуний ишдан бўшатилган ходимига 550 минг евро компенсация тўлайди
10:11 / 01.11.2023
Маскнинг ҳаракатлари туфайли Twitter қиймати 55 фоизга тушиб кетди
22:42 / 26.10.2023
Маск X платформасида янги функция ҳақида эълон қилди
21:13 / 19.09.2023