Жамият | 21:08 / 07.01.2018
20184
1 дақиқада ўқилади

Цирк гимнастикачисининг манежга йиқилиши видеода қайд қилинди

Фото: Скриншот

Беларуснинг Гомель шаҳридаги циркда москвалик гимнастлар жамоаси иштирокчиси  акробатик трюк бажариш вақтида юқоридан тушиб кетди. Интернетда ушбу ҳолат видеоси жойлаштирилди. 

Маълум қилинишича, воқеа 5 январда Алишер Алимев бошчилигидаги гимнастлар жамоаси чиқиши вақтида юз берган. Афишада “гимнастлар 9-қаватли бино баландлигида ажабтовур трюклар ижро этишлари” эълон қилинган. 20 ёшли аёл гимнастикачи трюк бажарилиши вақтида ҳамроҳининг қўлидан чиқиб кетиб, пастдаги эҳтиёт тўри ёнидан ўтиб кетиб, манежга қулаган. 

Гимнастикачи бош жароҳати билан шифохонага етказилган. Таъкидланишича, қиз жонлантириш бўлимида оғир аҳволда қолмоқда.

Мавзуга оид