Ким Чен Ин Жанубий Корея билан муносабатларни яхшилашга кўрсатма берди
Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Иннинг айтишича, унинг давлати Жанубий Корея билан бирлашишда илгарилашга имкон берувчи сиёсатни юритиши лозим. Унинг фикрича, Шимол ва Жануб “ўтмишни ковлаштирмай”, бирлашиши лозим.
Шу муносабат билан Ким Чен Ин Жанубий Корея билан муносабатларни яхшилаш учун барча зарур шароитларни яратишга кўрсатма берди. Бу ҳақда Корея марказий телеграф агентлиги маълум қилди.
“Давлатимиз Жанубий Корея билан бирлашишда илгарилашни амалга оширишга имкон берувчи сиёсатни қатъиятлик билан юритиши керак. Ўтмишни ковлаштирмаслик ва Сеул билан муносабатларни эсламаслик даркор. Бунинг ўрнига Шимол ва Жануб ўртасидаги алоқани яхшилаш лозим. Корея яриморолида кескинликни авж олдиришни тўхтатиш учун корейс халқи саъй-ҳаракатларини бирлаштириш вақти келди. Гап миллатни яраштириш ва унинг кўнгилли тарзда бирлашиши ҳақида кетмоқда”, дейилган хабарда.
Шимолий Корея етакчисининг айтишича, Шимол ва Жануб ўртасида алоқалар ва ҳамкорликни қўллаб-қувватлашга турли номақбул баҳоналар, ҳуқуқий ва сиёсий важлар тўсқинлик қилмоқда.
Ким Чен Ин янги йил табригида Шимолий Кореянинг Пхёнчангдаги Олимпиадада иштирок этиши ва бу борада музокаралар ўтказишга тайёрлиги истагани билдирган. У шу билан бирга Пхеньян миллий ядровий кучлардан воз кечмаслигини айтган. Олимпия ўйинлари ташкилий қўмитаси Шимолий Кореядаги портга у ердан мингга яқин шимолий кореялик спортчиларни олиб келиш учун круиз кемасини жўнатишга тайёрлигини маълум қилган.
Кейинроқ Жанубий Корея умумий чегарада жойлашган Пханмунжомда музокаралар ўтказишни таклиф қилган. Шимолий Корея 5 январда Сеулнинг таклифини қабул қилганини маълум қилган. Музокаралар 9 январда Пханмунжомда ўтиши керак. Томонлар Шимолий Корея терма жамоасининг Олимпиадада иштирок этишини ва яриморолдаги вазиятни муҳокама қилишмоқчи.
Мавзуга оид
18:59
ЖЧ-2026 саралаши. Ўзбекистон Шимолий Корея билан ўйинда 10 киши қолиб, қийин ғалабага эришди
02:35 / 12.11.2024
NBC: Жанубий Корея президенти Трамп билан учрашув олдидан голф машғулотларини қайта бошлади
17:52 / 11.11.2024
LG дунёдаги биринчи чўзилувчан дисплейни намойиш қилди
12:38 / 11.11.2024