Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Адвокатлардан ташаббус — тадбиркорларга йил давомида бепул ҳуқуқий маслаҳатлар берилади
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг Олий Мажлисга мурожаатномаси юртимиздаги корхона ва ташкилотларда чуқур муҳокама этилмоқда. Ўзбекистон адвокатлар палатаси Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармасида ҳам Президент мурожаатномаси мазмун-моҳиятга бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди, деб хабар беради KUN.UZнинг Самарқанддаги ўз мухбири.
Вилоят адлия бошқармаси, Адвокатлар палатаси вилоят ҳудудий бошқармаси ҳамда ҳамкор ташкилотларнинг вакиллари иштирок этган давра суҳбатида бошқарма бошлиғи О.Аҳтамов Президент томонидан суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш йўлида қатор вазифалар белгилаб берилганини таъкидлаб ўтди.
«Президент мурожаатномасидан Ўзбекистонда адвокатурани ривожлантириш бўйича эътиборга молик ишларни амалга ошириш, жумладан, эндиликда адвокатларнинг консалтинг хизматлари — тадбиркорлик субъектларига ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш борасидаги фаолиятни такомиллаштириш чоралари кўрилиши лозимлиги, адвокатлар томонидан юридик хизматлар кўрсатиш бўйича фаолият кўлами кенгайтирилиши кераклиги келиб чиқади», — деди О.Аҳтамов ўз сўзида.
Вилоят адвокатлари 2017 йилда 20 мингдан ортиқ юридик ёрдам кўрсатиш тўғрисида шартномалар имзоланиб, жисмоний ва юридик шахсларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишган. 5 мингга яқин оғзаки маслаҳатлар берилиб, 1200 нафар тадбиркор ва тадбиркорлик истаги биалн шуғулланиш истаги бўлган фуқароларга локал ҳужжатлар тайёрлаб берилган.
2017 йил — «Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили»да маҳаллалар аҳолисининг ҳуқуқий маданиятини ошириш ҳамда уларга ҳуқуқий маслаҳатлар бериш тизими йўлга қўйилди. «Халқ қабулхоналари»да ҳам адвокатларнинг навбатчилиги йўлга қўйилган ва у ерда ҳам фуқароларнинг мурожаатлари юзасидан ҳуқуқий маслаҳатлар, лозим бўлганда ёзма тушунтиришлар бериб келинмоқда.

2018 йилнинг «Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили» муносабати билан, шунингдек, Президентнинг парламентга мурожаатномасидан келиб чиқиб, 2018 йил давомида давлат рўйхатидан ўтган барча тадбиркорлар ва хўжалик юритувчи субъектларга йил давомида бепул ҳуқуқий маслаҳатлар бериб бориш ташаббуси илгари сурилди ва йиғилганлар томонидан қўллаб-қувватланди.
Мурожаат учун манзил:
Ўзбекистон адвокатлар палатаси Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси.
Самарқанд шаҳри, Ўзбекистон кўчаси 45-уй.
Телефон: (0366) 231-07-48
Мавзуга оид
08:54 / 09.10.2025
Тошкент ва Сурхондарёда адвокатлар қўлга олинди
13:46 / 07.04.2024
Тошкент ва Самарқандда ноқонуний ҳаракат қилган адвокатлар ушланди
16:10 / 11.01.2023
Президент танқидидан сўнг давлат ҳисобидан бепул таъминланадиган адвокатларни «электрон танлаш» тизими ишга туширилмоқда
18:19 / 05.01.2020