Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жиззах ва Самарқандда адвокатлар ушланди
Ўтказилган тезкор тадбирларда аниқланишича фуқаролардан мансабдор танишлари орқали масалаларни ҳал қилиб беришни ваъда қилиб, пул талаб қилган икки адвокат ашёвий далиллар билан ушланган.
Давлат хавфсизлик хизматининг хабар беришича, Самарқанд вилояти Ургут туманида фаолият юритувчи адвокат мансабдор танишлари орқали Жиззах вилоятидаги манзил колонияда жазо ўтаётган маҳкумнинг озодликдан маҳрум қилиш муддатини қисқартириб беришни ваъда қилган. Бунинг эвазига маҳкумнинг танишидан 15 минг АҚШ доллари олган вақтида у ашёвий далиллар билан ушланди.
Шунингдек, Самарқанд вилоятининг Қўшработ туманида фаолият юритувчи яна бир адвокат жиноят ишлари бўйича туман судида кўрилаётган ишда ҳимоячи сифатида иштирок этиб, мансабдор танишлари орқали судланувчига енгилроқ жазо тайинланишига ёрдам беришини айтган. У бу хизмат эвазига судланувчининг ўғлидан 2 минг АҚШ доллари сўраган.
Тезкор тадбирда мазкур адвокат ҳам сўралган пул маблағини олган вақтида ушланган.
Ҳозирда ҳар икки ҳолат юзасидан адвокатларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилган бўлиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
09:00 / 01.07.2026
Тошкент ва Навоийда мансабдорлар пора билан ушланди
21:24 / 27.06.2026
Наманганда 381 минг долларга 50 сотих ерни расмийлаштириб беришни ваъда қилганлар ушланди
08:33 / 25.06.2026
Электр таъминоти корхоналари муҳандислари пора олаётганда ушланди
18:32 / 23.06.2026