Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Суриянинг Идлибидаги портлашларда 30 киши ҳалок бўлди
Суриянинг Идлиб шаҳрида 7 январда содир этилган бир қатор кучли портлашларда камида 30 киши ҳалок бўлди, 70 киши жароҳат олди. Бу ҳақда Anadolu ахборот агентлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, турар жой мавзесида портловчи қурилмалар ўрнатилган машиналар портлатилган. Суриянинг инсон ҳуқуқларини мониторинг қилиш маркази маълумотларига кўра, портлашлар “Ажнад ал-Кавказ” радикал гуруҳи бош қароргоҳига қаратилган бўлган. Бу гуруҳ таркибига кавказлик жангарилар киради.
Бу орада кузатувчиларнинг маълум қилишича, ҳукумат қўшинлари Россия авиацияси кўмагида Идлиб вилоятининг жанубидаги Синжар аҳоли пунктини “Жибҳад ан-Нусра” террорчилик гуруҳидан озод қилишга муваффақ бўлган.
Мавзуга оид
08:33 / 02.06.2026
Венада Асад даври генерали устидан суд бошланди
08:29 / 01.06.2026
Ўзбекистон Сурияга маҳсулот экспорт қилишни бошламоқчи
20:33 / 30.05.2026
«Меҳр» операциялари натижасида 530 дан ортиқ киши Ўзбекистонга қайтарилди
18:07 / 30.05.2026