Ўзбекистон | 23:00 / 09.01.2018
11964
2 дақиқада ўқилади

Андижонда Олий таълим муассасаларининг профессор-ўқитувчилари Президент Мурожаатномасини кенг оммага етказмоқда

Фото: KUN.UZ

Андижон вилоятининг барча туманларидаги 867 та маҳалла фуқаролар йиғинларида Олий таълим муассасаларининг профессор-ўқитувчилари ҳамда ҳамкор ташкилотлар томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси мазмун моҳиятини ўрганишга бағишланган мулоқотлар бўлиб ўтди.

Тарғибот тадбирларидан кўзланган мақсад ҳар бир юртдошимизни, бугунги кунда бўлаётган жадал юксалиш жараёнларида фаол иштирок этиши, уларнинг манфаати давлатнинг устувор сиёсати даражасига кўтарилгани, кўплаб муаммолар ўз ечимини топаётгани, юртимизда катта ўзгаришлар бошланганини маҳаллаларда - фан номзодлари, профессорлар, олий таълим муассасалари психологлар тарафидан етказиш ва ташвиқот қилиш бўйича белгилаб берилган вазифаларни амалга оширишдан иборат.

5-9 январь кунлари Олий таълим муассасаларининг 65 нафар профессор-ўқитувчилари томонидан вилоятдаги мавжуд 867 МФЙларнинг барчасида кенг кўламли, мулоқот руҳидаги учрашувлар ташкил қилинди. Учрашувларда Мирсодиқ Исҳоқов, Камолиддин Юнусов, Қиёмиддин Муфтайдинов, Абдурауф Абдуллаев, Муҳиддин, Назаров, Улуғбек Идиров, Шуҳрат Ёвқочев каби ўз соҳасининг етук мутахассислари, фан докторлари ва профессорлари иштирок этдилар. 

Андижон вилояти олий таълим муаассасаларининг маънавий-маърифий ишлари бўйича проректорлари барча йиғилиш қатнашчиларига услубий ёрдам кўрсатдилар.

Жалақудуқ туманидаги Кўклам, Ўзбекистон, Тошлоқ, Бузрукхонтўра, Далварзин, Олмазор, Иттифоқ маҳаллалари аҳолиси билан бўлиб ўтган ана шундай жонли мулоқотлар давомида нотиқлар - Тошкент давлат шарқшунослик институти профессори Мирсадик Исхаков ва Улуғбек Идировлар Мурожаатномадан келиб чиқадиган вазифаларни бажариш, маҳаллаларда маънавий муҳит барқарорлигини мустаҳкамлаш, фуқароларнинг фаоллигини ошириш борасидаги ишларни самарали ташкил этиш юзасидан зарур билим ва тушунчалар бердилар.

KUN.UZ мухбири Элмурод Эрматов, Андижон

Мавзуга оид