Илон Маск ракетаси АҚШ махфий сунъий йўлдошининг «бошига етди»
Илон Маскнинг SpaceX компаниясига қарашли Falcon 9 ракета-ташувчиси томонидан якшанба куни учирилган Zuma номли махфий сунъий йўлдош мўлжалланган орбитага етиб бормади ва океанга қулаш чоғида майда бўлакларга бўлиниб кетди. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.
Falcon 9 душанбага ўтар кечаси учирилганди. Ташувчининг кўп марталик биринчи поғонаси орадан саккиз дақиқа ўтиб, махсус қўниш майдончасига вертикал ҳолатда муваффақиятли етиб келган. Бироқ ракета керакли орбитага чиқа олмаган.
АҚШда суриштирув ишлари бошланди, айни дамда четдан аралашув бўйича ҳеч қандай белгилар йўқлиги айтилмоқда. SpaceX рўй берган ҳодисага изоҳ беришдан бош тортди.
Бу SpaceX компанияси ракетасининг 2018 йилдаги илк парвози эди. 2017 йилнинг ноябрида компания жорий йилда тахминан 30 та парвозни амалга ошириш режалаштирилаётгани ҳақида айтиб ўтганди.
Мавзуга оид
22:48 / 18.11.2024
Starlink учун яна 20 та сунъий йўлдош орбитага учирилди
21:54 / 18.11.2024
Трамп ноқонуний мигрантларни оммавий депортация қилиш режаси борлигини тасдиқлади
21:08 / 18.11.2024
Оқ уй Украинага АҚШ қуроллари билан Россияга зарба йўллашга рухсат берилганини тасдиқламади
20:14 / 18.11.2024