Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Иссиқ-кўл ҳавоси сотувга чиқарилди
Қирғизистоннинг Иссиқ-кўлидан олинган ҳаво сотувга чиқарилди. Бу ҳақда 24.kg ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Қирғизистон ҳавоси 2016 йилда сотила бошланган. Тоза тоғ ҳавосининг бир банкаси 200 сом туради. Ушбу лойиҳа муаллифи Максим Боровикнинг айтишича, ҳозирча савдолар ҳажми унча катта эмас, бироқ буюртмалар бор. Қайд қилиш жоизки, сотувда нафақат тоғ ҳавоси, балки бошқа ерлардан олинган ҳаволар ҳам бор. Мисол учун, биринчи учрашувдан олинган ҳаво. Бироқ асосий ғоя Қирғизистоннинг тоғ ҳавосини сотишдан иборат.
Ҳозирда эса Иссиқ-кўлдан олинган ҳаво сотувга чиқди. Бишкекда экологик вазият ёмонлашгани сабаб бу антиқа сувенирга талаб ошган.
Мавзуга оид
12:20
Қирғизистон илк марта БМТ Хавфсизлик Кенгаши таркибига сайланди. Ўзбекистон қардош халқни табриклади
19:57 / 30.05.2026
Ўзбекистондан Қирғизистонга юборилган 21 тонна тарвузнинг ортга қайтарилиши сабаби маълум қилинди
15:28 / 28.05.2026
Ўзбекистон-Қирғизистон чегарасида янги пост очилди
20:10 / 25.05.2026