Ўчирилмаётган папкани қандай ўчириш мумкин?
Кераксиз папкалардан қандай халос бўлиш мумкинлигига доир етти ишчи усул "Лайфхакер" томонидан тақдим этилди.
1. Компьютерни қайта ишга туширинг
Агар вазиятнинг моҳиятига етишиш учун вақтингиз бўлмаса, шунчаки компьютерни қайтадан ўчириб ёқинг. Кўп ҳолатларда компьютер қайта ишга туширилганда муаммоли папкани оддий усулда ўчириш мумкин бўлади.
2. Архиватордан фойдаланинг
Бирор папкани ўчиришга уринганингизда Windows ўчирилиши керак бўлган элементни топа олмаётганини маълум қилса, архиватор ёрдамга келади. 7Zip, WinRAR ёки уларнинг муқобил дастури тўғри келади. Уни ишга туширинг ва "Файлларни сиқувдан кейин ўчириш" опциясини олдиндан белгилаб, муаммоли папкани архивга жойланг. Дастур директорияни автоматик равишда ўчиради, сизга эса яратилган архивни ўчиришгина қолади.
3. Администратор ҳисоб қайдномаси орқали папкани ўчириш
Директорияни ўчириш имконининг йўқлиги кириш ҳуқуқи билан боғлиқ бўлиши ҳам мумкин. Бундай ҳолатларда тизим администратор ҳисоб қайдномаси паролини талаб қилади ёки шунчаки зарур ҳуқуқларнинг йўқлиги ҳақида маълум қилади. Бу чекловни четлаб ўтиш учун ёки дарҳол сўралган паролни киритиш, ё тизимга администратор сифатида кириш ва шундан кейингина папкани ўчиришга тўғри келади.
4. Тизимни вирусларга текширинг
Вируслар ва бошқа зарарли ДТлар ҳам папкани ўчиришга тўсқинлик қилиши мумкин. Антивирус ёрдамида компьютерни текширинг, шундан сўнг директориядан қутулишга қайта ҳаракат қилиб кўринг.
5. Папка ичида блокланган файллар йўқлигига ишонч ҳосил қилинг
Кўпинча папкага жойланган у ёки бу дастурлар сабаб ҳам уни ўчириб бўлмайди. Бундай муаммо бор ёки йўқлигини текшириш жуда осон: директорияни очинг, ички файлларни белгилаб олинг ва уларни ўчиришга ҳаракат қилиб кўринг. Агар тизим бир ёки бир неча объектни ўчиришни рад этса, уларни тизим жиҳозлари ёки бошқа дастурлар ёрдамида блокланг, сўнг папканинг ўзини ўчиринг.
6. Бошқа файл менежеридан фойдаланинг
Агар стандарт ташувчи объектни ўчиришни рад этса, буни бошқа файл менежерида амалга оширишга ҳаракат қилиб кўринг. Масалан, Total Commander (Windows) ёки Commander One (macOS)да.
7. Папкани хавфсиз режимда ўчиринг
Агар бошқа усуллар ёрдам бермаса, компьютерни хавфсиз режимда ўчириб ёқинг, муаммоли директорияни топинг ва уни ўчиринг.
Мавзуга оид
15:08 / 01.01.2022
Компьютер ўйинларига ҳаддан ортиқ ружу қўйиш хавфли касалликлар рўйхатига киритилди
18:44 / 10.11.2021
Apple-1 компьютери кимошди савдосида 400 минг долларга сотилди
17:08 / 09.11.2020
Ҳар 100та уй хўжалигига 56та шахсий компьютер тўғри келган – Статқўм
16:49 / 19.06.2020