АҚШ Ироқдаги қўшинлари сонини қисқартирмоқда
АҚШ Ироқдаги ҳарбий контингенти сонини анча қисқартирди. Бу ҳақда АҚШнинг Бағдоддаги элчиси Дуглас Силлиман журналистларга маълум қилди.
Унинг айтишича, АҚШнинг Ироқдаги ҳарбийлари сони Бағдод билан келишилган.
“Америкалик ҳарбийлар Ироқда ҳарбий ҳаракатларда иштирок этиш учун мавжуд эмас. Улар ироқлик ҳарбийларга маслаҳат берадилар”, деб айтди Силлиман.
Дипломатнинг айтишича, яқин келажакда АҚШнинг Ироқдаги контингенти яна ҳам кўпроқ қисқаради.
Элчи, шунингдек, Ироқ курд минтақавий маъмурияти ва Бағдод ҳукуматлари ўртасидаги келишмовчиликка изоҳ берди.
“АҚШ яхлит Ироқни истайди ҳамда Ирбил ва Бағдод ўртасидаги мулоқотга муҳим аҳамият беради. Биз Бағдодни Ироқ курд минтақавий маъмуриятидаги давлат хизматчилари маошини тўлаб беришга ва Ирбил билан биргаликда мамлакатнинг шимолий чегаралари устидан назорат ўрнатишга чақирамиз”.
Мавзуга оид
17:22 / 17.11.2024
Трамп Афғонистондан АҚШ қўшинларини олиб чиққанларни жазоламоқчи – ОАВ
10:05 / 17.11.2024
Трампнинг қайтиши: Украина масаласида АҚШ ва Европанинг позицияси бўлинадими?
21:19 / 16.11.2024
Трамп Оқ уй тарихидаги энг ёш матбуот котибини тайинлади
15:52 / 16.11.2024