Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрон ва Ироқ чегарасида давомли зилзилалар рўй берди
Бугун, 11 январь куни давомида Эрон ва Ироқ чегаралари ҳудудида 5 марта ер силкиниши қайд этилди. Бу ҳақда Теҳрон университетининг геофизика институтидаги сейсмологик марказ хабар берди.
Нисбатан кучлироқ зилзила маҳаллий вақт билан соат 6:59да рўй берган, унинг кучи 5,6 баллни ташкил этган. Ер силкиниши маркази Ироқ билан чегара яқинидаги Сумар аҳоли пункти яқинида жойлашган. Зилзила ўчоғи 8 километр чуқурликда.
Ироқдаги курдларнинг Rudaw телеканали маълумот беришича, зилзила Ироқ Курдистони ҳудудида, жумладан, Арбил шаҳрида ҳам сезилган.
Бироз вақт ўтиб сейсмологлар ушбу ҳудудда 5,4 балли иккита зилзилани қайд этишган. Куннинг иккинчи қисмида яна 5 ва 5,4 балли зилзилалар кузатилган.
Эрон сейсмик фаоллик ҳудудида жойлашган, бу минтақада тез-тез зилзилалар содир бўлиб туради. Ўтган йилнинг ноябрь ойида мамлакатнинг ғарбий қисмида рўй берган 7,2 балли зилзила оқибатида 600 нафардан ортиқ киши ҳалок бўлганди.
Мавзуга оид
15:08 / 08.07.2026
Трамп: Эрон билан тузилган муваққат келишув «тугади»
13:28 / 08.07.2026
Эрон Баҳрайн ва Кувайтдаги АҚШ ҳарбий объектларини нишонга олди
12:20 / 08.07.2026
АҚШ Эрон билан нефт бўйича келишувни бекор қилди
11:56 / 08.07.2026