Қирғизистонда парламентнинг 5 депутатига нисбатан жиноий иш қўзғатилди
Қирғизистонда 2017 йил олтинчи чақириқдаги парламентнинг беш депутати ва икки судьяга нисбатан мамлакат ЖКнинг “Коррупция” моддаси бўйича жиноий ишлар қўзғатилди. Шунингдек, коррупция бўйича ишларга прокуратуранинг бир ходими, вазирлик ва идораларнинг тўрт раҳбари жалб этилиши мумкин. Бу ҳақда Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг Коррупцияга қарши хизмати раҳбари ўринбосари Тилак Чўкморов хабар берди.
Унинг маълумотларига кўра, ўтган йилда коррупция бўйича ҳаммаси бўлиб 210 та жиноий иш қўзғатилган, 1 млрд 448 млн сомлик зарар етказилган.
«210 ишдан 72 таси хизмат мавқеини суиистеъмол қилиш, 14 – пул талаб қилиш, 10 – божхона ва солиқ тўловларидан бўйин товлаш ҳолатларига тегишли», - дея қўшимча қилиб ўтди Тилак Чўкморов.
Унинг таъкидлашича, коррупция билан кураш кучайтирилганига қарамай, қирғизистонликлар ҳамон давлат хизматчиларининг қонунга зид ҳаракатларига дуч келишмоқда.
Мавзуга оид
17:30 / 14.11.2024
Қирғизистон Иссиқкўлни сақлаб қолиш учун қўшниларга камроқ сув бериши мумкин
22:01 / 12.11.2024
Қирғизистонда ҳокимиятни эгаллашга тайёргарлик кўрган етти киши қўлга олинди
16:44 / 11.11.2024
Саудия тараққиёт жамғармаси Қирғизистонда 38 та мактаб қуриб беради
17:21 / 06.11.2024