Ўзбекистон | 18:20 / 12.01.2018
5604
2 дақиқада ўқилади

Жаҳон банки вакиллари Ахборот технологиялари вазирлигига боришди

Фото: Fotolia

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигида Жаҳон банкининг Ўзбекистонда хусусий сектор фаолиятини ўрганаётган махсус гуруҳ вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.

Суҳбат аввалида меҳмонлар Ўзбекистонда ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш йўналишида амалга оширилаётган ишлар билан танишдилар. Жумладан, халқаро вакилларга бир муддат аввал фаолиятини бошлаган Мирзо Улуғбек Инновация маркази ҳамда режалари тўғрисида маълумот берилди.

Жаҳон банки мутахассислари эътиборига Инновация маркази фаолияти доирасида Ўзбекистонга сармоя киритиш ҳамда «ноу-хау»ларни, сармоядорлар капитали учун қулай экотизим яратишга хизмат қиладиган зарур технология, тажриба ва кўникмаларни жорий қилиш ҳамда IT-стартапларни қўллаб-қувватлаш юзасидан ҳамкорлик қилиш ғояси ҳавола қилинди.

Шу билан бирга, Ўзбекистон томони Жаҳон банки билан мамлакатда «электрон тижорат», «салмоқли маълумот» (Big Data), шунингдек ахборот-коммуникация технологияларининг бошқа замонавий тенденцияларини жорий қилиш бўйича таклиф билан чиқди. Учрашувда томонлар истиқболдаги ҳамкорлик режаларини муҳокама қилдилар.

Мавзуга оид