Спорт | 12:29 / 13.01.2018
15159
2 дақиқада ўқилади

Месси йиллик маоши 100 млн евродан ошган илк футболчи бўлди

Фото: 90Min

Лионель Мессининг «Барселона» билан тузган янги шартномасига кўра оладиган йиллик маоши, илгари айтилганидан анча кўп экани маълум бўлди. Бу ҳақда Mediapart нашри Football Leaks тақдим этган ҳужжатларга таяниб хабар берди.

Журналистларнинг қўлига келиб тушган Мессининг хомчўт қилинган шартнома нусхасида футболчи 2017 йилнинг ёзидан 2021 йилнинг ёзига қадар ишлаб топадиган пули 400 млн евродан ортиқроқ экани қайд қилинган. Расман бу шартнома ҳақида мавсум ўртасига келиб хабар берилди.

Шу кунгача ҳеч бир футболчи бир мавсум учун 100 млн ва ундан ортиқ маблағ ишлаб топмаганди. Албатта бу барча солиқларни қўшиб ҳисоблаганда тўланадиган сумма саналади. Барча солиқлар чиқариб ташланганда Лионель оладиган «тоза» сумма йилига 50 млн евродан камроқ бўлади. Аммо турли бонуслар эвазига футболчининг йиллик оклади солиқлар билан бирга 122 млн еврогача етиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Football Leaks сайти футболчиларнинг трансфер нархлари, ойлик маоши ҳақида сир тутиладиган маълумотларни ошкор этиш билан шуғулланади.

Мавзуга оид