Жаҳон | 19:00 / 14.01.2018
8867
1 дақиқада ўқилади
Чилида кучли зилзила содир бўлди
Чилида 7,1 магнитудали зилзила содир бўлди. Оқибатда бир киши ҳалок бўлган, 20га яқин киши жароҳат олган. Зилзила юз бергани ҳақида АҚШнинг геологик хизмати маълум қилган.
Зилзила маркази Перунинг жанубий соҳилидаги Акари шаҳридан 36 км жануброқда бўлган.
Маълум қилинишича, Яука аҳоли пунктида бир кишини қоядан ажралган бўлак босиб қолган. Бир нечта автомобиль йўлларига зиён етган. Цунами хавфи йўқлиги маълум қилинган.
Охирги марта Чилида бундай кучли зилзила 2017 йил октябрида содир бўлган. Ўшанда зилзила магнитудаси 6,3 баллни ташкил қилган.
Мавзуга оид
15:52 / 09.09.2024
Марокашдаги зилзилага бир йил тўлди. Аҳоли ҳануз чодирларда яшаб, ҳукумат ваъда қилган ёрдамни кутмоқда
07:30 / 09.09.2024
Тошкентда ер силкиниши содир бўлди
07:10 / 24.08.2024
Қирғизистонда содир бўлган зилзила кучи Фарғонада сезилди
23:29 / 15.08.2024