Спорт | 12:34 / 16.01.2018
7274
1 дақиқада ўқилади

Лионель Месси даромадларини қандай яшираётгани маълум бўлди

Фото: Getty Images

Испания полицияси «Барселона» етакчиси Лионеь Мессини солиқ идораларини алдаганликда гумонламоқда.

Маълумки, футболчи 2012 йилдан буён, ўз фонди орқали, турли хил хайрия ўйинларини ташкил қилиб келяпти. Ҳуқуқни мухофаза қилиш идораси фикрига кўра, хайрия мақсадида берилган пуллар ташкилотнинг ҳисоб рақамига келиб тушмаган.

Spiegel нашри хабарига кўра, айни пайтда терговчилар Мессининг фонди ҳақидаги маълумотларни йиғиш билан шуғулланяпти. Уларнинг фикрига кўра, Месси даромадларининг бир қисмини яширишда ўз фондидан фойдаланган ва шу тарзда солиқ тўлашдан бўйин товлаган.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид