Жамият | 18:50 / 16.01.2018
38219
1 дақиқада ўқилади

Москвадан Самарқандга учиши керак бўлган самолётдан Ўзбекистон фуқароси чиқариб юборилди

Москвадан Самарқандга парвоз қилишни режалаштирган самолёт бортидан маст йўловчи чиқариб олинди. Ҳодиса Внуково аэропортида юз берди, деб хабар бермоқда Россия ИИВ ТБнинг МФО бўйича матбуот хизмати.

Маълум бўлишича, йўловчи трап самолётдан узоқлашганидан сўнг, яъни самолёт парвозга кўтарилишга тайёрланаётганида ўзини ёмон тута бошлаган.

Экипаж бебош йўловчини тартибга келтира олмаган. Ҳаво кемаси қўмондони уни салондан чиқариб юбориш ҳақида қарор қабул қилган.

"Ҳаво кемаси қўмондони томонидан йўловчига маст бўлгани учун парвозни амалга оширишда рад жавоби берилди. Йўловчи навбатчилик қисмига етказилди. У Ўзбекистон Республикаси фуқароси экани аниқланди. Ҳуқуқбузарга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилди", - дея таъкидлаб ўтишган маҳкамадан.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид