Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия ва Озарбойжон AZAL самолёти ҳалокати бўйича барча масалаларни ҳал қилгани айтилди
Россия ва Озарбойжон 2024 йил декабрь ойида AZAL самолёти ҳалокати билан боғлиқ барча масалаларни тўлиқ ҳал қилди.
Бу ҳақда Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров озарбойжонлик ҳамкасби Жайхун Байрамов билан учрашувда айтди, деб хабар берди ТАСС.
«Жорий йилда олий даражада эришилган келишувлар ва ҳукуматларимиз, вазирликларимиз фаолияти туфайли фалокат оқибатлари билан боғлиқ барча масалалар ҳал этилди», деди Лавров.
Azerbaijan Airlines (AZAL) авиакомпаниясининг Бокудан Грознийга учаётган Embraer E190 самолёти 2024 йил 25 декабрь куни Қозоғистоннинг Оқтов шаҳрида ҳалокатга учради. Ҳодиса оқибатида 38 киши ҳалок бўлди, 29 киши омон қолди.
Самолёт Украина дронларининг Кавказ минтақаларига ҳужуми пайтида Грознийга қўнолмаган ва Каспий денгизи орқали Қозоғистонга парвоз қилган эди. Ҳалокатдан сўнг, унинг фюзелажида кўплаб ўқ излари топилди.
Ҳодиса Москва ва Боку муносабатларида инқирозга сабаб бўлди. Шу жумладан, Озарбойжон Россиядан авария учун жавобгарликни тан олишни талаб қилгани учун ҳам.
Владимир Путин фақат 2025 йил октябрь ойида AZAL самолёти Россиянинг ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими томонидан зарбага учраганини тан олди. Озарбойжон президенти Илҳом Алиев билан учрашувда у ҳалокатга Россия ҳаво мудофаасининг «техник носозлиги» сабаб бўлганини, отилган иккита ракета эса «самолётга бевосита тегмаганини», балки ўн метр нарида портлаганини айтди.
2026 йил апрель ойида Москва ва Боку компенсация тўлаш бўйича келишувни имзолади.
Мавзуга оид
10:42
“Фақат смартфони йўқларга тааллуқли” — Ўзбекистон ТИВ Россиянинг мигрантларга янги талаби ҳақида
10:40
Россияда оғир аҳволда қолган ватандошлар Ўзбекистонга олиб келинди
09:49
Полшада украиналик йигит Россия разведкасига ёрдам беришда айбланди
08:46 / 16.07.2026