Португалия чемпионати учрашуви трибуна қулаши хавфи сабабли бекор қилинди
Португалия чемпионатининг 18-турида “Эшторил” ва “Порту” ўртасидаги учрашув стадиондаги трибуналардан бирининг қулаб тушиши хавфи сабабли бекор қилинди. Бу ҳақда “Порту” матбуот хизмати маълум қилди.
“Порту” твиттердаги саҳифасида Эшторилдаги стадион суратларини жойлаштирган. Суратларда стадионнинг деворлари ва конструкцияларидаги ёриқларни кўриш мумкин.
Учрашув танаффусида трибунанинг бетон конструкцияларидан бирида катта ёриқ пайқалган ва хавфсизлик нуқтаи назаридан томошабинлар майдонга эвакуация қилинганлар, сўнгра стадионни тарк этганлар. Учрашувнинг бош ҳаками танаффус вақтида ўйинни “Эшторил” фойдасига 1:0 ҳисобда бекор қилишга қарор қилган. Учрашув давом эттириладиган янги сана кейинроқ маълум қилинади.
“Эшторил” стадиони 1938 йилда қурилган ва 2010 йилда реконструкция қилинган. Стадионнинг сиғимдорлиги 8 минг кишини ташкил қилади.
Жорий мавсумда “Эшторил” 17 ўйиндан кейин 12 очко билан 16-ўринни, “Порту” эса 45 очко билан 2-ўринни эгалламоқда. Чемпионатда 18 та ўйиндан кейин 46 очко билан Лиссабоннинг “Спортинг”и пешқадамлик қилмоқда.
Мавзуга оид
22:11 / 07.06.2024
Мирзиёев стадионлар қуриб, футболнинг оммавийлигини қўллаб-қувватлаш зарурлигини таъкидлади
10:23 / 18.03.2023
ИИББ «Бунёдкор» стадионида ОАВ вакиллари билан содир бўлган воқеага изоҳ берди
22:32 / 16.11.2022
«Контейнер арена» – мундиалдан кейин бузиб ташланадиган ғаройиб стадион
14:30 / 01.11.2022