Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сергей Лавров Ўзбекистон бўйича баёнот берди
Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавровнинг баёнотига кўра, РФ Ўзбекистоннинг собиқ СССР макони кўп томонлама тузилмалардаги ҳаракатлари фаоллашганини маъқуллайди.
Лавровнинг 2017 йилдаги Россия дипломатияси фаолияти якунларига бағишланган матбуот анжумани давомида айтишича, "Россия расмий Тошкент сўнгги бир йил ичида кўп томонлама тадбирлар, жумладан МДҲ, ШҲТ йўналиши бўйича фаолроқ иштирок эта бошлаганини мамнуният билан таъкидлайди".
Лавровнинг қайд этишича, Россия ва Ўзбекистонни иттифоқчилик муносабатлари боғлаб туради. "Ўтган йилнинг баҳорида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев бизга ташриф билан келди, Россия президенти Владимир Путин билан музокараларда стратегик ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари муҳокама этилди. Ўйлашимча, бизнинг мамлакатларда жуда яхши салоҳиятлар бор", - дея хулоса қилган Россия ТИВ раҳбари.
Мавзуга оид
18:33
Россия ва Озарбойжон AZAL самолёти ҳалокати бўйича барча масалаларни ҳал қилгани айтилди
10:42
“Фақат смартфони йўқларга тааллуқли” — Ўзбекистон ТИВ Россиянинг мигрантларга янги талаби ҳақида
10:40
Россияда оғир аҳволда қолган ватандошлар Ўзбекистонга олиб келинди
09:49