Спорт | 08:36 / 16.01.2018
12333
2 дақиқада ўқилади

«Стероидлар қироли» - бокс бўйича амалдаги жаҳон чемпиони Жошуага таъриф беришди

Фото: Reuters

Янги зеландиялик боксчи Жозеф Паркер британиялик Энтони Жошуанинг сўзларига изоҳ берди, у телеэфир вақтида уни пироглар қироли деб атаб, спортчининг жисмоний ҳолатига эътибор қаратмоқчи бўлди. Янги зеландиялик эса бунга жавобан Жошуани стероидлар қироли, деб атади.

«Агарда мен пироглар қироли бўлсам, унда у – стероидлар қироли. Ким билади... Сен шу даражада катта бўлсанг ва мушакларинг шундай бўлса, сенда аниқ нимадир юз берган», - дея Паркернинг сўзларини келтиради Boxingscene.

Британиялик Жошуа Халқаро бокс федерацияси (IBF), Халқаро бокс ташкилоти (IBO) ва Бутунжаҳон бокс ассоциацияси (WBA) йўналиши бўйича оғир вазн тоифасида жаҳон чемпиони ҳисобланади. У ва Бутунжаҳон бокс ташкилоти (WBO) йўналиши бўйича оғир вазн тоифасида жаҳон чемпиони саналувчи Паркер ўртасидаги жанг 2018 йилнинг 31 март куни Кардиффда бўлиб ўтади.

Паркер ўз фаолияти давомида 24 ғалаба қозониб, уларнинг 18 тасини нокаут билан якунлаган, бирон марта ҳам мағлубиятга учрамаган.

Жошуа ҳам мағлубият нималигини билмай келяпти: 20 ғалаба (барчаси нокаут билан).

Мавзуга оид