Ўзбекистон | 00:52 / 17.01.2018
9167
2 дақиқада ўқилади

2017 йилда фуқаро мурожаатларини ўрганган орган ва фаол ёритган ОАВ аниқланмоқда

2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури доирасида фуқаролар мурожаатларини ўз вақтида ҳал этилишида ва ёритилишида фаоллик кўрсатилган вазирлик ва идоралар, ОАВ вакилларини аниқлаш ва муносиб рағбатлантириш мақсадида “Тараққиёт стратегияси” Маркази томонидан кенг жамоатчилик иштирокида онлайн сўровнома ўтказилмоқда.

Сўровнома Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йилида фуқаролар мурожаатлари билан самарали иш олиб борганларни аниқлаш мақсадида 2018 йилнинг 17 январ куни якунига қадар тўртта: Аҳоли билан самарали мулоқот олиб борган халқ қабулхонаси​, Фуқароларнинг мурожаатлари ва уларнинг муаммоларини ҳал этишда самарали иш олиб борган давлат органи, Фуқаролар мурожаатлари натижаларини энг фаол ёритиб борган ОАВ​, Фуқаролар мурожаатлари натижаларини энг фаол ёритиб борган электрон ОАВ номинациялари бўйича ​ўтказилади. Ғолиблар 18 январ куни давлат ва жамият бошқарувида фуқаролар иштирокига бағишланган халқаро конференция доирасида тақдирланади.

17 январгача онлайн сўровномада иштирок этиш имконияти мавжуд бўлиб, мазкур сўровномада иштирок этишни истаган интернет фойдаланувчилари muloqot.strategy.uz сайтига ташриф буюриши ҳамда ҳар битта бандда кўрсатилган номзодлардан бирини қўллаб-қувватлаши сўралади.

Маълумот учун, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари ва Виртуал қабулхонаси инсон манфаатларини таъминлаш, энг аввало, одамлар билан мулоқот қилиш, халқнинг дарду ташвишлари, ҳаётий муаммо ва эҳтиёжларини яхши билиш ва ҳал қилиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 28 декабрдаги фармони асосида ташкил этилган эди.​

Ўтган қисқа вақт давомида мазкур қабулхоналарга бир ярим миллиондан зиёд фуқаро мурожаат қилиб, уларнинг 96 фоизи кўриб чиқилгани ҳамда қарийб 70 фоизи қаноатлантирилди.​

Мавзуга оид