Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
БМТ: Ер юзида ички чучук сув ҳавзаларининг 70 фоизи йўқ бўлиб кетган
1900 йилдан буён Ер сиртидаги ички чучук сув ҳавзаларининг 70 фоизи йўқ бўлиб кетган. Осиё қитъаси бўйича олинса, бу кўрсаткич янада юқорироқдир. Буларнинг барчаси БМТнинг атроф-муҳит муҳофазаси дастури (UNEP) да қайд этилган, деб ёзади БМТ расмий сайти.
БМТ янгиликлар Марказининг хабар беришича, сўнгги 40 йил ичида флора ва фаунанинг чучук сув ҳавзаларида умргузаронлик қилувчи турлари 81 фоизга қисқарган — бу эса қуруқликда ва денгизда яшовчиларнинг қирилиш суръатларидан икки баробардан ҳам кўпроқ дегани.
Чучук сувда яшовчи турларнинг бундай шиддатли қисқаришига бош сабаб сифатида улар яшайдиган муҳитнинг деградацияга учраши келтирилмоқда.
Кўллар, дарёлар, сувли ботқоқлар каби чучук сув ҳавзалари инсон ҳаёти, соғлиғи ва фаровонлиги учун ўта зарур. Улар ичимлик сув манбаси ва чучук сувда яшовчи организмларнинг макони ҳисобланади.
Чучук сув дунёдаги сув захирасининг атиги 0,01 фоизини ташкил этади, бироқ унда яшовчилар сайёрамизда аниқланган барча жониворларнинг 6 фоизига тенг.
Мавзуга оид
21:19 / 11.07.2026
Ўзбекистондаги 200дан ортиқ сув ҳавзаларининг номлари ўзгарди
11:07 / 10.07.2026
БМТ ҳисобот берди: давлатлар 2030 йилгача қўйилган мақсадларга секин эришмоқда
11:23 / 08.07.2026
“2030 йилга бориб сув танқислиги 15 млрд куб метрга етади” – сув вазири Ню Йоркда
09:02 / 11.06.2026