Жамият | 21:12 / 17.01.2018
28451
2 дақиқада ўқилади

Сурхондарёда бир гуруҳ пахта саноати ходимлари устидан жиноий иш очилди

“Ангор пахта тозалаш” АЖ бош директори Т.Х., мазкур акциядорлик жамияти 2-зона товаршунослари М.А. ва Ғ.М.лар, назоратчи С.А., сифат лабораторияси ходими Р.А., шунингдек, “Сурхонозиқовқатсаноати” АЖ вакили А.Н.лар ҳаромдан ҳазар қилмайдиганлар сирасидан экан, деб ёзмоқда “Халқ сўзи” нашри.

Ҳуқуқ тартибот органлари томонидан амалга оширилган тезкор тадбир чоғида юк хатларини сохталаштириш йўли билан чигит маҳсулотларини талон-тарож қилаётганлар “тумшуқларидан илинди”. Улардан ноқонуний равишда олиб кетилаётган 48219 килограмм техник чигит далилий ашё сифатида олиб қўйилди.

Бундан ташқари, “Ангор пахта тозалаш” АЖ мансабдор шахслари 2017 йил пахта мавсумида фермер хўжаликларига 204730 килограмм пахта хом ашёсини қўшиб ёзганлиги аниқланди. Ушбу ҳолатлар бўйича Т. Х., М. А., С.А., Р. А., Г.М., А.Н.лар, шунингдек, Х.Ч. ва А.Э.га нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

 

Мавзуга оид