Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жазони ижро этиш муассасаларида узоқ муддатли учрашувларга хоналар тақдим этганлик учун тарифлар белгиланди
Адлия вазирлигида жазони ижро этиш муассасаларида узоқ муддатли учрашувларга хоналар тақдим этганлик учун тарифлар давлат рўйхатидан ўтказилди. Бу ҳақда вазирликнинг ижтимоий тармоқдаги «Ҳуқуқий ахборот» каналида хабар берилган.
Унга кўра, Ички ишлар вазирлигининг жазони ижро этиш муассасаларида узоқ муддатли учрашувлар учун хоналар тақдим этилганда қуйидаги миқдорларда тўлов ундирилади:
2 кишилик хонага суткалик тўлов учун – энг кам иш ҳақининг 5 фоизи (бугунги кунда – 8 612 сўм);
3 кишилик хонага суткалик тўлов учун – энг кам иш ҳақининг 10 фоизи (бугунги кунда – 17 224 сўм);
4 кишилик хонага суткалик тўлов учун – энг кам иш ҳақининг 15 фоизи (бугунги кунда – 25 824 сўм).
Шунингдек, мазкур Тарифлар асосида қуйидаги шахслардан тўловлар ундирилмайди:
маҳкумлардан;
16 ёшгача бўлган (шу жумладан 16 ёшга тўлган) болалардан (агар болалар бошқа катта ёшдаги шахслар билан бирга келмаган бўлса);
I-гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслардан;
кам таъминланган оилалардан бўлган шахслардан.
Ушбу Тарифлар Ички ишлар вазирлигининг расмий веб-сайтида ҳамда жазони ижро этиш муассасаларида узоқ муддатли учрашувларга келган шахслар учун қулай ва кўринадиган жойларга жойлаштирилади.
Ҳужжатнинг тўлиқ матни билан Lex.uz’да танишиш мумкин.
Мавзуга оид
10:24 / 24.05.2026
$57 миллионлик эзгу ташаббус ва ИИВдаги икки хил стандарт — ҳафта дайжести
11:51 / 22.05.2026
ИИВ, Адлия ва Тоғ-кон вазирлиги — давлат бошқарувидаги энг илғор идоралар
15:51 / 12.05.2026
800 га яқин давлат хизматида бюрократия нолга туширилиши айтилди
17:45 / 30.04.2026